Jump to content

Шариф

From Vikipediya

Шариф (араб. — олижаноб, аслзода) — Муҳаммад (сав) авлодларининг номига қўшиладиган ҳурмат сўзи. Ўрта асрлардан бошлаб 7 шаҳар; Макка, Мадина, Қуддус, Бағдод, Дамашқ, Мозори Шариф ва Бухоро Шарифлари диний марказ сифатида шуҳрат қозонгани учун, уларга "Шариф" сўзи қўшиб айтиладиган бўлган. Шунингдек, бир неча атамаларга сифат тарзида қўшилган ҳолда (мас, ҳадиси Шариф, каломи Шариф, мушафи Шариф ва ҳоказо) ҳам қўлланади.