Jump to content

Арпа

From Vikipediya
Ҳордеум вулгаре

Арпа (Ҳордеум) — ғалладошлар оиласига мансуб бир ва кўп йиллик ўцимон ўсимликлар туркуми. Евросиё ва Америкада 30 га яқин тури маълум. Деҳқончиликда Арпа Ўрта Осиё (Туркма-нистон жан.)да милоддан аввалги 12- 10-минг йиллиқдан экиб келинади. Ватани Олд Осиё. Экма Арпа (Н. сативум) жаҳондаги кўпгина мамлакатларда етиштирилади. Биологик хусусиятларига кўра, А. баҳори ва кузги турларга бўлинади. Арпа илдиз тўплами попуксимон: асосий илдиз ҳайдалма қатламда ривожланади. Пояси похолпоя, 4 — 6 та бўғимли, бўйи 30 — 35 см дан 130 — 134 см гача. Барги барг пластинкаси, барг қини, тилча ва қулоқчалардан иборат, бошқа ғалла ўсимликларининг баргидан кўра кенгроқ. Тўпгули бошоқ. Меваси пардали ёки яланғоч дон, ранги сарғиш, оч жигарранг ва оч кулранг. 1000 та дони вазни 20 — 60 г. Баҳори Арпанинг вегетация даври 55-110 сутка, кузгисиники 180 — 210 сутка (нав хусусиятлари ва эки-ладиган ҳудудга қараб). Арпа энг тезпишар дон экинидир. Арпа ўзидан чангланувчи ўсимлик, гули ёпиқ. Майсалари 4 — 5°да униб чиқади, ўсиб ривожланиб бориши учун қулай ҳарорат 22°. Арпа иссиққа чидамли ўсимлик, ҳаво қуруқлигини яхши кўтаради. Халқ хўжалигида Арпадан хилма-хил мақсадларда (озиқ-овқат, ем, пиво саноати учун хом ашё) фойдаланилади. Донида 13% сув, 2% оқсил, 64,6% углеводлар, 5,5% клечатка, 2,1% ёғ, 2,8% кул моддаси бор. 1 кг арпа дони 1,2 озуқа бирлигига тенг .Лалми деҳқончилик минтақасида баҳори, суғориладиган ерларда кузги-қишки ва кўкламги намдан яхши бахра оладиган юқори ҳосил берадиган куз-ги Арпа етиштирилади. Жуда эрта қуруқ жазирама иссиқ бошланмасидан ол-дин (маининг охири — июн) пишиб етилади. Суғориладиган майдонларда ҳар гектаридан 50 с гача ҳосил беради. Ўзбекистонда суғориладиган ерларда Қарши, Зафар, Сиклон; лалми ерларда Байшешек, Унумли арпа, Нутанс ва бошқа на-влари экилади. Уруғлари 4 — 5 см чуқ. га қадалади, экиш меъ-ёри А.нинг фақат ўзи эқилганда 100 — 120 кг/га, вика билан бирга эқилганда 50 — 70 ва 40 — 50 кг/га. А. ўғитларга талабчан. Юқори ҳосил олиш учун гектарига 30 — 45 кг Н (азот), 45 — 60 кг Р2О5 (фосфор), 60 кг К,О (ка-лий) солинади. А. зараркунандалари: швед пашшаси, гессен пашшаси, симқуртлар, арракашлар, кўккўз ва б; касалликлардан энг кўп зарарлайдигани қоракуя, занг касаллиги, уншудринг, фузариоз, бактериоз ва бошқаАд:. Курбанов К., Ячмен в условиях богарў Ўзбекистона, Т., 1972; Йигитали-ев М., Муҳаммадхонов С, Дала экинлари селексияси ва уруғчилиги, Т., 1981.Қўзибой Душамов.

Адабиётлар

[edit | edit source]
  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил