Jump to content

Арманистон

From Vikipediya
Арманистон
Հայաստանի Հանրապետություն
Ҳаястани Ҳанрапетутюн
ШиорՄեկ Ազգ , Մեկ Մշակույթ (Мек Азг, Мек Мшакоуйт)
(Армонча: Бир миллат, битта маданият)
Мадҳия: Мер Ҳайреник
(Ватанимиз)
Лоcатион оф Арманистон
Пойтахт Ереван
Расмий тил(лар) Арман тили
Ҳукумат Парламентлик Республика
Ваҳагн Кҳачатурян
Никол Пашинян
Мустақиллик
28-май 1918
21-сентабр 1991
Майдон
• Бутун
29,800 км2 (142-ўрин)
Аҳоли
• 2002-йилги рўйхат
2,982,904 (135-ўрин)
• Зичлик 100/км2
ЙИМ (ХҚТ) 2005-йил рўйхати
• Бутун
АҚШ$15,700 мил. (124-ўрин)
• Жон бошига
АҚШ$5,263
Пул бирлиги Драм (АМД)
Қисқартма АМ
Телефон префикси 374
Интернет домени .ам


Арманистон Республикаси (арманча: Հայաստան, Ҳаястани Ҳанрапетутюн) — Закавказенинг жанубий қисмида жойлашган мамлакат. Шимолда Гуржистон, шарқда Озарбайжон, жанубда Эрон, ғарбда Туркия билан чегарадош. 37 та туман, 27 та шаҳар, 31 та шаҳарча бор. Майдони 29,8 минг км². Аҳолиси 3,277 млн (2012). киши. Пойтахти — Ереван шаҳри. Давлат тузуми. Арманистон — Демократик республика. Давлат бошлиғи — Президент. Қонун чиқарувчи олий органи — Миллат мажлиси (1995-йилдан). Олий ижроия ва фармойиш берувчи органи — Вазирлар Кенгаши.

Табиати

[edit | edit source]

Арманистон — тоғли мамлакат, релефи мураккаб, паст-баланд. Ҳудудининг 90 % га яқини денгиз сатҳидан 1000 м дан баланд. Ер юзасининг денгиз сатҳидан энг юқори нуқтаси 4090 м (Арагац тоғи), энг паст нуқтаси 350 м. Республиканинг Шимолва Шимолшарқида Кичик Кавказ тизмаси, жанубдаАрманистон ясситоғлиги бор. Тоғ тизмалари оралиғида Памбак ва Широқ водийлари, Севан ҳавзаси, Арманистоннинг жанубийғарбида — тоғлар оралиғида — Арарат текислиги жойлашган. Арманистонда мис-молибден, мис колчедани, полиметалл рудалар, олтин, темир рудаси, нефелин бўёклари, бентонит гиллари, тош туз конлари бор. Бинокорлик материаллари (мармар, доломит, туф, пемза, обсидион, пер-лит) захиралари анчагина. Республика субтропик минтақада жойлашган. Арманистон иқлими хилма-хил. Текислик ва тоғ этакларида июлнинг ўртача температураси 24°, 26°, январники — 5°, йиллик ёғин миқдори 200 — 400 мм. Плато ва тоғ ён бағирларида июлнинг ўртача температураси 18°, 20°, январники — 4°, йиллик ёғин миқдори 500 мм. Жануби-шарқ ва Шимол-шарқда иқлими қуруқ субтропик. Арманистонда энг юқори температура 42° (Аракс водийсида), энг паст температура — 46° (Шимол-ғарбда). Қор қатламининг қалинлиги 10 — 200 см. Дарёларнинг кўпи Аракс дарёси ирмокларидир, фақат Арманистон Шимолдаги дарёлар Кура дарё тизимига киради. Арманистон дарёларида кема қатнай олмайди. Дарёларнинг умумий гидроэнергия захираси 1700 минг кВт. Арманистонда юздан ортиқ майда кўл бор. Энг каттаси — Севан. Унда машҳур гулмоҳи (форел) балиғи овланади. Мингга яқин минерал булоқ бор. Ала хилма-хил тупроклар учрайди; республика майдонининг ярмига яқини қора тупроқли. Тоғ этакларида тиканли буталар, арча, тол, наъматак ўсади. Ўрмон ва бутазорлар Арманистон ҳудудининг 12 % ни эгаллаган. Шимоли-шарқда бук, жанубдадуб ва граб ўрмонлари мавжуд. Арманистонда умуртқали ҳайвонларнинг 450 тури бор. Шундан 70 тури сут эмизувчилар, 300 тури паррандалар, 40 тури судралиб юрувчилар, 23 тури балиқлардир. Қўриқхоналари: Дилижон. Хосров ва бошқалар Севан миллий боғи бор[1][2]..

Аҳолиси

[edit | edit source]

Арманистоннинг асосий аҳолиси — арманлар (3 млн.дан ортиқ). Руслар, курдлар, грузинлар, украинлар ва бошқалар ҳам яшайди. Аҳолининг 69,5 % шаҳарларда истиқомат қилади. Расмий тили — Арман тили. Диндорлар асосан христиан-монофисийлардир. Йирик шаҳарлари — Ереван, Гюмри, Ванадзор.

Тарихи

[edit | edit source]

Археологик қазишлар натижасида ҳозирги Арманистон ерларида қуйи палеолитнинг шелл ва ашел даврига оид тош қуроллари топилди[3][4]. Арманистон тоғ этакларида тўртламчи даврнинг биринчи ярмида ибтидоий одамлар яшаган. Арманистонда неолит ёдгорликлари, қишлоқ хўжалик ва чорвачиликнинг дастлабки ривожидан далолат берувчи энеолит маданияти ҳам очилган. 1956-йил Севан кўлининг суви қуритилиб, археологик қазиш ишлари ўтказилганда милоддан аввалги 2 мингинчи йилга оид тарихий ёдгорликлар топилди. Урарту қулдорлик давлати маданияти (милоддан аввалги 9-аср) темир даврининг ёдгорлигидир. Арман халқи қадимги ҳай, арман, урарт ва бошқалар қабилаларнинг бирлашувидан пайдо бўлган. милоддан аввалги 6-асрда арман қабилалари Урарту давлати ерларини эгаллаган. милоддан аввалги 6-аср охирларида Арманистон Эрон Ахоманийлар давлати тар-кибига кирган. Македониялик Александр Эрон давлатини тор-мор келтиргач, Арманистон ерлари ҳам унинг империясига қўшилди. милоддан аввалги 4-аср охирларида Кичик Арманистонда ва Арарат водийсида мустақил арман подшоликлари ажралиб чиқди. жанубий — ғарбий Арманистон ва Жанубий Арманистон тобе подшоликлар сифатида Салавкийлар давлати таркибига кирди. тахминан милоддан аввалги 220 йил Арарат подшолиги билан Жанубий Арманистоннинг бирлашувидан Буюк Арманистон ташкил топди. Салавкийларнинг римликларга қарши курашдаги мағлубияти (милоддан аввалги 190 йил)дан фойдаланиб, Буюк Арманистон билан Софена мустақилликка эришди. Арманистон Тигран ИИ Арташес (милоддан аввалги 1-аср) даврида савдо ва ма-данияти ривожланган йирик давлатга айланди. Мил. 1-асрдан Буюк Арманистон Рим билан Эрон давлати ўртасида кураш майдони бўлиб қолди ва инқирозга юз тута бошлади. 3-аср бошларида Арманистонда феодал муносабатлар юзага кела бошлади. Айниқса, 4-асрда христиан динининг қабул қилиниши натижасида арман черкови феодализмнинг қудратли ташкилотларига айланди. 387-йилда Арманистон Эрон сосонийлари ва Византия ўртасида тақсимланди. Арманистоннинг катта қисми Эроннинг вассалига айланиб қолди. 7-асрнинг 2-ярмида Арманистон араб халифалигига бўйсунди. Арман халқи босқинчиларга қарши бир неча бор (450 — 451, 482 — 484, 571 — 572, 747 — 750, 772 — 775, 850 — 855 йиллар) қўзғолон кўтарди. Миллий маданиятни сақлаб қолиш учун олиб борилган кураш натижасида арман феодал адабиёти ва меъморлиги ривожланди. 393 йилда Месроп Маштоц арман алифбосини яратди. Арабларга қарши узоқдавом этган кураш жараёнида багратийлар подшолиги ташкил топди. Бафатийлар сулоласига асос солган Ашот И даври (886 — 891)да араб халифалиги ва Византия императори Арманистон мустақиллигини тан олди. Ашот ИИ (914 — 928) Севан кўли атро-фида араб қўшинини мағлубиятга учратди (921) ва ўзини Арманистон князларининг князи деб эълон қилди. Ашот ИИИ (953 — 977) мамлакатни бирлаштириш, марказлаш-ган ҳокимиятни мустаҳкамлаш сиёсатини юргизди. Мамлакатда катта-катта иншоотлар қурилди. Иқтисодий ва маданий ҳаёт юксала бошлади. Двин, Ани, Карс, Нахичеван ҳамда Ван мамлакатнинг йирик маданий шаҳарларига айланди. Лекин феодалларнинг бир-бирига қарши уруши арман давлатини пар-чалаб юборди. Византия империясининг босқинчилик сиёсати эса мамлакатни тушкунликка учратди. Арманистонни И-асрда салжуқийлар, 13-асрда мўғуллар, 14-асрда Амир Темур босиб олди. 16 — 18-асрларда Туркия билан Эрон ўртасида кураш майдонига айланди. 1555-йилда Туркия билан Эрон ўртасида тузилган битимга асосан Туркия Ғарбий Арманистоннинг катта қисмини, Эрон эса Шарқий Арманистонни олди. 1801-йилдан Шарқий Арманистон Эрон зулмидан озод қилина бошлади. 1828-йилги рус-эрон уруши натижасида Эреван ва [Нахичеван хонликлари Россияга қўшилди. 1877 — 78 йиллардаги рус-турк уруши натижасида Карс ва Ғарбий Арманистоннинг айрим ҳудудлари Россияга қўшиб олинди. 1917-йилда ҳокими-ят дашноклар қўлига ўтди. 1918-йил езда Туркия Брест сулҳи шартномасини бузиб, Арманистоннинг катта қисмини босиб олди. 1918-йил ноябрда уларнинг ўрнини инглиз қўшинлари эгаллади. 1920-йилда совет ҳокимияти ўрнатидди ва Арманистон ССР тузилди. 1922-йилдан Арманистон Закавказе федерациясига, 1936-йилдан бевосита СССР таркибига кирди. 1990-йил авпда Арманистон Олий Кенгаши уни Арманистон Республикаси деб аташ тўғрисида қарор қабул қилди. 1991-йил 24-сентабрда Арманистон мустақил деб эълон қилинди. Ўзбекистон Республикаси билан дипломатия муносабатларини 1995-йил 27-октабрда ўрнатган.

Сиёсий партиялари ва жамоат ташкилотлари

[edit | edit source]
Ереван Телеминораси

Арманистонда 20 дан ортиқ сиёсий партия фаолият кўрсатмоқда. Булар: Арманистон умуммиллий ҳаракати, Либерал демократик партия, Республика партиси, Христиан-демократик партия, Миллий-консерватив партия, Миллий уй-ғониш партияси, Миллий ўзлигини англаш бирлашмаси, Конституцион ҳуқуқ иттифоқи, Миллий-демократик иттифоқ. Арманистон миллатпарвар партияси ва бошқалар Энг муҳим жамоат ташкилотлари: Касаба уюшмалари конфедерацияси. Умумарман „Аястан“ жамғармаси, Республика хотин-қизлар кенгаши ва бошқалар[5].

Иқтисодиёти

[edit | edit source]

Арманистон саноатлашган ва кўп тармоқли қишлоқ хўжалик яхши ривожланган мамлакат. Асосий тармоклари: рангли металлургия, машинасозлик, кимё, нефт кимёси, озиқ-овқат саноати, бинокорлик материаллари, сабзавотчилик, узумчилик, мевачилик. Ялпи ички маҳсулот тизимида саноатнинг улуши 48,3 %, қишлоқ хўжаликнинг улуши 25,7 % ни ташкил этади.

Саноати

[edit | edit source]

Саноатида аниқ станоклар, деворбоп туф материаллари, молибден консентрати, мис купороси, кўчма электр стансиялар, марказдан қочирма насослар, соатлар, тозаланган мис, калсий карбид, сирка кислотаси, синтетик каучук, автопокришкалар, темирчилик-пресс машиналари, электр моторлар, компрессорлар, гидронасослар, лифтлар, мармар, гиламлар, трикотаж, кийим-кечак, поябзал, мева консервалари, эфир мойли маҳсулотлар, вино-коняк ишлаб чиқариш асосий ўрин тутади. Электр энергетика соҳасида Раздан, Ереван иссиклик электр стансиялари, 6 стансиядан иборат Раздан каскади ишлаб турибди. Йилига 9,5 млрд. Киловатт-соат электр энергияси ишлаб чиқарилади. Асосий саноат марказлари: Ереван, Гюмри, Чаренсаван, Абовян, Дилижон ва бошқалар

Қишлоқ хўжалиги

[edit | edit source]

Қишлоқ хўжалигига яроқли ерлар кам бўлишига қарамай, қишлоқ хўжалик кўп тармокли. Суғорма деҳқончилик катта аҳамиятга эга. Йирик каналлари: Арташат, Арзни-Шамирам ва бошқалар Мева ва резавор мева ҳосили 156 минг т, узум ҳосили 144 минг т. Экинзорлари 437 мингга, шу жумладан ғаллазорлар 32 % (буғ-дой, арпа), ем-хашак экинзорлари 58 %. Ялпи дон ҳосили 0,2 млн. тонна. Картошка, сабзавот, тамаки, қанд лавлаги етиштирилади. Чорвачилик асосан сут-гўшт, жун етиштиришга ихтисослашган.

Транспорти

[edit | edit source]
Электропоэзд

Мамлакатнинг умумий юк айланмасида 56 % дан кўпроғи темир йўл га тўғри келади. Темир йўллар узунлиги — 640 км. Умумий фойдаланишдаги автомобил йўллари — 7,7 минг км. Ҳам-маси қаттиқ қопламали. Авиайўналишлар Арманистонни МДҲ давлатларининг кўпгина шаҳарлари билан боғлайди. Газ қувури тармоклари бор.

Курортлари

[edit | edit source]
Лори вилоятидагаги ўрмон

Арзни, Жермук, Дилижон, Сахкадзор ва бошқалар Пул бирлиги — Драм[6].

Халқ маорифи, илмий ва маданий-маърифий муассасалари

[edit | edit source]

Арманистонда барча турдаги мактаблар, ўрта махсус ўқув юртлари кенг тармоғи мавжуд. Арманистонда 65 ўрта махсус ўқув юрти, 13 олий ўқув юрти, жумладан Ереван университети, Политехника, Тиббиёт, Халқ хўжалиги, Пед. ва бошқалар институтлар бор. Арманистон Фанлар академияси, ўнлаб илмий тадқиқот институтлари, илмий лабораториялар, конструкторлик бюролари ишлаб турибди. Арманистонда 1,3 минг оммавий кутубхона, 14 театр, мингдан ортиқ клуб муассасаси, 800 дан кўпроқ кино қурилма, 37 музей мавжуд. Бир нечта газета ва журнал нашр этилади; китоб нашри яхши йўлга қўйилган. 1926-йилдан Еревандан радио эшиттириш, 1956-йилдан телекўрсатув бошланган[7].

Адабиёти

[edit | edit source]

Арман халқ оғзаки ижодидан кўпгина намуналар етиб келган. Булардан энг машҳури „Сосунлик Довуд“ достонидир. Унда арманларнинг босқинчиларга қарши кураши акс этган. Арман ёзма адабиёти 5-асрда юзага келган, бунгача яратилган адабий асарлар арманларнинг христианлик динига утиши пайти (4-аср)да йўқ бўлиб кетган. Маърифатпарвар олим Месроп Маштоц яратган ёзув адабиётнинг тез ривожланишига йўл очди. 10-асрга келиб, иқтисодий ҳаёт жонланиши туфайли адабиёт ва санъатда инсонпарварлик руҳидаги асарлар пайдо бўла бошлади. 10 — 13-асрлардаги шоирлар Нерсес Шнорали, Мхитар Гош, Вардан Айгекси ижо-дида уйғониш даври ғоялари сезилади. 14 — 18-асрларда Ованес Тупкуранси, М. Нагаш, Г. Ахтамарси, Н. Кучак, Н. Овнатан, Саят Нова каби шоирлар дунёвий адабиёт анъаналарини давом эттирдилар. Х. Абовян янги арман адабиётига асос солди. 19-аср 60-йилларидан халқ ҳаётини акс эттирувчи драматургия ривожлана бошлади. Г. Сундукяннинг песалари саҳналаштирилди. 18-аср охири ва 20-аср бошларида Ҳ. Паронян, О. Туманян, А. Исаакян, А. Акопян, Ширвонзода арман адабиёти тараққиётига катта ҳисса қўшдилар. 20-йилларда А. Вштуни, Г. Маари, В. Алазан, Г. Сарян, С. Вауни каби шоирлар кенг омма орасида шуҳрат қозонди. 30-йилларда арман адабиёти Э. Чаренс, А. Бакунс, М. Армен, В. Тотовенс, В. Норенс, Н. Зарян, С. Таронси, Д. Демирчян ва М. Жанан каби адибларнинг асарлари билан бойиди. 1932-йилда Арманистон Ёзувчилар уюшмаси тузилди. Иккинчи жаҳон урушидан кейин романчилик ривожланди, қатор поэтик асарлар яратилди. Г. Севунснинг „Теҳрон“, Л. Гурунснинг „Олтин тонг“, Р. Кочарнинг „Катта уй болалари“, Арманистон Саняннинг „Ташналик“ романлари, А. Граши, О. Шероз, Р. Ованесян, С. Капутикянларнинг шеърий тўпламлари босилиб чиқди. Ўзбек ёзувчи ва шоирларининг машҳур асарлари арман тилида нашр этилган. Арман адабиётининг энг яхши намуналари ҳам ўзбек тилига таржима қилиниб, нашр этилган.

Меъморлиги

[edit | edit source]

Арманистон ҳудудида энг қадимги меъморий ёдгорликлар неолит даврига мансуб. Урарту давридан (милоддан аввалги 9 — 6-асрлар) Тейшебаини ва Эребуни (Ереван, милоддан аввалги 782 йилда асос солинган), антик даврдан Арташат, Тигранакерт шларининг қолдиклари, Гарни қалʻаси (мил. 1-аср) сақланиб қолган. Ксенофонт тасвирлаган тоифадаги турар жой — глхатун (режада тўғри бурчакли, зинали ёғоч гумбазли уй) 20-асргача анъана тарзида сақланиб келди. Христианлик қабул этилгач (301 йил), черковлар (Эчмиадзиндаги катта бутхона, 5-аср), истеҳком қасрлар, ҳашаматли саройлар (Звартноц, Аруч, Двиндаги) қурилди. Бу бинолараёнинг режаси аниқ, меъморий шакллари ихчам, безаклари нафис. Узунчоқ ёки силиндр шаклидаги гумбазли бинолар (Зоравар, Рипсимдаги ибодатхоналар, Эчмиадзиндаги Гаяне, ҳаммаси 7-аср) барпо этилди. 9-12-асрларда Арманистон меъморлиги юксак даражага кўтарилди. Шаҳарларда маҳобатли жамоат бинолари ва диний иншоотлар қурилди. Ани шаҳрида мустаҳкам мудофаа деворлари (989), Гагикашенда саройлар, ибодатхоналар (989-1010;меъмор Трдат), Ахтамар о.да сарой ва черков (915-921; меъмор Мануэл) барпо этилди. 12-14-асрларда жамоат меъморлиги (меҳмонхоналар, карвон-саройлар, кўприклар) ривож топди. Қоя тошлар орасини ўйиб ҳосил қилинган Гегард монастири (Айриванк) сақланиб қолган. 14-асрда Арманистон меъморлигида инқироз бошланди. Аммо бу даврда ўзга мамлакатларга бориб ўрнашиб қолган арманлар яшовчи жойларда арман усталари иштирокидаги қурилиш ривожланди (Феодосия, Лвовдаги арман ибодатхоналари, Каменец-Подолский, Луцкдагм иморатлар ва бошқалар). Ҳозирги замон Арманистон меъморлиги анъанавий миллий меъморлик, табиий ва янги ижтимоий-маиший шароитлар асосида давом эттирилмоқда.

Тасвирий санъати

[edit | edit source]

Арманистон тоғларида яшаган қабилалар ва халқлар ибтидоий жамоа маданиятининг ҳам на босқичларидан ўтишган. Неолит даврига мансуб қоя тошларига ишланган суратлар сақланиб қолган. 4 — 6-асрларга оад тасвирий санъат намуналари ҳам учраиди (нақшли хотира лавҳалар, сағаналарга ўйилган ёзувлар ва бошқалар). Арманистон хайкалтарошлиги меъморлик билан бирга ривожланди. Ахтамар қасри (10-аср) безаклари, Тате", Ани, Ахталдаги деворий нақшлар бунга мисол бўла олади. Миниатюра ҳам бир-мунча ривожланди. 18-асрдан рассомлиж равнақ топди. 19-асрнинг 20-йилларида Арманистон Россияга қўшилиши туфайли рус санъаткорларининг таъсири кучайди. Рассом Акоп Овнатанян (1806 — 81) миллим рассомликка асос солди. 80-йиллардан И. Айвазовский, Г. Башинжагян, Е. Татевосян, В. Суренянс, А. Шамшинян. В санъатининг ривожига ҳисса қўшдлар. 20-асрда истеъдодли рассом ва ҳайкалтарошлар авлоди камол топди. М. Сарян, С. Агажанян, Арманистон Кожоян, Арманистон Урарту, С. Аракелян, Е. Кочар, Т. Чубарян каби санъаткорлар етишиб чиқди.

Мусиқаси

[edit | edit source]

Неча минг йиллик анъаналарга эга бўлган қадимги армани мусиқаси асосан бир овозли бўлса ҳам, аммо кўп овозлилик элементлари учраб турган. Ўтмиш мусиқий маданиятининг атоқли намояндалари Комитас (6-7-асрлар" ва Нерсес Шнорали (12-аср) диний малҳиялар ва шараканлар ёзишган. 17-аср охирларидан ашуг (бахши)лар санъати ривож топди (18-асрдаги машҳур бахши — Саят Нова). 19-аср 2-ярмида янги композиторлик мактаби вужудга келди. 1868-йилдаТ. Чухажян „Аршак ИИ“ номлн биринчи арман операсини яратди. Хал тароналарини европача композиции воситалари билан бирга қўшиш орқали ўзига хос миллий услуб шакллана борди (композиторлар: Х. Кара Мурза, М. Экмалян, Н. Тигранян, Комитас, А. Спендиаров, Р. Меликян, А. Тигранян ва бошқалар). Армани халқ чолғу асбоблари: пуф-лаб чалинадиган, камонли, чертма, урма асбоблардир. Чем-чем (якка рақс), чорор (дуэт), вер-вер, кочари (туда рақс)лар кенг тарқалган. 19-аср бошларидан янги арман нота ёзуви (Арманистон Лимонжян ихтироси) бошланди. 19-асрнинг охирги чорагидан хор қўшиклари ривожланди, халқ тароналари, қўшиқлари қайта ишланди. 20-аср бошларида янги мусиқий жанрлар: симфония, балет, симфоник достон, камер-чолғу мусиқаси, оммавий қушиқ, спектакл ва кинофилмларга мусиқа ёзиш ривожланди. А. Хачатурян, К. Закарян, В. Талян, А. Айвазян ва бошқаларлар турли жанрларда ижод қилдилар. Ереванда опера ва балет театри (1933), Мусиқали комедия театри (1942) барпо этилди. Арманистон филармонияси таркибида симфоник оркестр, торли квартет, ашула ва рақс дастаси, хор капелласи, гусан ашула дастаси каби ижодий жамоалар бор. Давлат консерваторияси хамда Санъат институтининг мусиқа ва халқ мусиқа ижодиёти бўлими малакали кадрлар тайёрлайди. 1933-йилда Арманистон Композиторлар уюшмасига асос солинган. Арман мусиқаси Ўзбекистонда кенг ёйилган. Ўзбек давлат филармониясининг симфоник оркестри А. Бабажаняннинг „Қаҳрамонлик балладаси“ни, Э. Мирзояннинг симфониясини, А. Долуханян, А. Арутюнян ва бошқаларларнинг асарларини ижро этган. Алишер Навоий номидаги Ўзбек Давлат академик катта опера ва балет театри Арманистон Хачатуряннинг „Спартак“ балетини саҳналаштирган.

Театри

[edit | edit source]

Арман театр санъати милоддан аввалги 1-асрда вужудга келган (милоддан аввалги 69 йилда Тигранакертда театр биноси қурилган). Арман ва юнон муаллифларининг асарлари саҳналаштирилган. 4 — 11-асрларда фолклорхор ва қоришма жанрларда ишловчи театр мавжуд бўлган. 12-асрда черков ва мактаб театрлари пайдо бўлди. 14-асрдан қадимги арман театри секин-аста йўқолиб борди. 18-асрда сайёр труппалар ташкил этилди. 17 — 18-асрларда ўзга юртлардаги (Москва, Венеция, Вена, Мадрас, Калкутта ва бошқалар жойлардаги) арман муҳожирлари янги арман театрларини яратдилар. 19-асрда Арманистон театр санъатида юксалиш даври бошланди. Константинопол (1861), Тифлис (1863) ва бошқалар шаҳарларда дастлабки арман доимий профессионал театрлари вужудга келди. Миллий драматурглардан М. Пешикташян, С. Экимян, М. Патканян, Г. Сундукян ижодида реалистик йўналиш қарор топди. 20-аср бошларида Ереван драма театри (1921; 1937-йилдан Сундукян номидаги), Гюмрида А. Мравян номидаги театр (1928), Ереван Ёш томошабинлар театри (1929), Ванадзор театри (1931), Нор-Баязет театри (1935) ташкил топди.

Киноси

[edit | edit source]

Арманистонда дастлабки хроника кинолари 1907-йилда суратга олина бошланган. 1923-йилда ташкил этилган Арманистон „Давкино“си ҳозирги А. Бекназаров номидаги „Арменфилм“ деб аталади. Бадиий филмлар 1925-йилдан чиқарила бошлаган. Улар орасида „Намус“ (1925), „Хас-Пуш“ (1928) ва биринчи товушли филм „Пепо“ (1935, барчасининг режиссор А. Бекназаров), „Шахсан маълум“ (1958) ва „Фавқулодда топшириқ“ (1965, иккала филм режиссорлари — С. Кеворков ва Э. Карамян), „Салом, бу мен!“ (1966, режиссор Ф. Давлатян), „Қуёш остидаги жой“ (1976, режиссор А. Бабаян) ва бошқалар Машҳур арман актёрлари — А. Жигарханян, Г. Тонунс, М. Симонян, М. Мкртчян. 1958-йилда Арманистон Кинематографчилари уюшмаси тузилган[8].

Манбалар

[edit | edit source]
  1. Шенгавит „Шенгавит а Кура Арахес Cултуре Сите ин Ереван он тҳе Арарат ҳиллс, Републиc оф Армениа“ (эн). — Ин тҳосе тренчес ҳе (Ҳакоп Симонян) исолатед фоур дистинcт страта, тҳе эарлиэст фром тҳе лате фифтҳ милленниум анд тҳе латест фром тҳе эарлй то мид-тҳирд милленниум БC.. 2008-йил 9-майда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-феврал. (Wайбаcк Мачине сайтида 2008-05-09 санасида архивланган)
  2. „Земледельцы Северного Кавказа и Закавказья“ (ру). 2012-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-феврал. (WебCите сайтида 2012-02-02 санасида архивланган)
  3. „Карта Птолемея“ (ру). 2012-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-феврал.
  4. „Карта Геродота“ (ру). 2012-йил 2-февралда асл нусхадан архивланган. Қаралди: 2013-йил 28-феврал.
  5. Радиостансии Армении на ҳттп://радиомап.эу
  6. архив нусхаси (ПДФ), 2007-06-26да асл нусхадан (ПДФ) архивланди, қаралди: 2013-02-28
  7. Ереванский государственный медицинский университет им. Мхитара Гераци | Висшиэ учебниэ заведения стран СНГ, 2013-10-06да асл нусхадан архивланди, қаралди: 2013-02-28
  8. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент 2000-йил