босма
[edit]
Морфологик ва синтактик хусусиятлари
[edit]бос-ма
Айтилиши
[edit]Этимологияси
[edit]Маъновий хусусиятлари
[edit]Маъноси
[edit]1 Босмахонада босилган, чоп қилинган, нашр этилган.◆ Кўлёзма ва босма асарлар. тя Мустақиллик даврида босма маҳсулотлар янада кўпаяди. Газетадан.
- Босма лист қ. босма табоқ.◆ Туроб аканинг ҳамма ёзган асарлари 150 босма листга яқин тўтамни ташкил этади. Назармат, Жўрлар баланд сайрайди. Босма машина Китоб, газета, журнал, рисола, плакат ва б. матбаа маҳ-сулотлари чоп этиладиган машина; бос-махона машинаси. Босма табоқ Нашрнинг ҳақиқий (амалдаги) ҳажми ўлчов бирлиги бўлиб, бичими 60 х 90 см бўлган қоғоз ва-рағининг бир томонидаги нусхани ташкил этади. Босма ҳарф 1) босмахона ҳарфи; 2) босма асарларда қўлланадиган ҳарф.
2 от. эск. айн. нашр.◆ Эҳсон стол устида ётган бир китобчани Саидийнинг олдига сурди: -Буни кўрдингизми? Иккинчи босмаси. А. Қаҳҳор, Сароб.◆ Адабий ходимнинг асосий вазифаларидан бири — материални таҳрир қилиб, босмага тушириш. Ф. Мусажонов, Ҳиммат.◆ -"Истеъдод" нима дегани-а? Ҳеч тушунмадим-да шу гапга, — деди Ҳусниддин. Муса яқиндагина босмадан чиққан, ҳеч қўли-дан туширмайдиган луғатни олди-да, тез варақлаб топди: -"Талант" — деди. П. Турсун, Уқитувчи.
- Босмага тайёрлаш Қўлёзмани босиш, нашр этиш учун тайёрлаш.
3 айн. босмахона.◆ У Хевада босма очиб (1874 йил), кўп китоблар бостирган. Ж. Ша-рипов, Хоразм.
4 Нашриёт, ношир, нашрчи.◆ ..Сен Ота-жон босма билан бир сўллаш. Тошбосмада Авазнинг шерларини чоп этиб, нусхасини кўпайтирсин. С. Сиёев, Аваз.
5 Каштачиликда кенг тарқалган яхлит гул-чоклардан бири.◆ Айвонда босма гулли бўз кўрпа ёпилган пастаккина танчада қизлар ўтирарди. Ойбек, Улуғ йўл.◆ Босма тик-кан ботир қиз, Жамалай тиккан чевар қиз. "Бойчечак".
21-Ўзбек тилининг изоҳли луғати
6 Жундан тайёрланган, тикилган (мато ёки уст кийим ҳақида).◆ Босма чакмон. Босма кигиз. м Босма чакмонни ечиб, сандалга оёғини тиқди. М. Ҳазратқулов, Журъат.
7 Кулолчиликда сопол идишларни бе-зашда қўлланадиган гул нусхалари.
8 Сиёҳни шимиб қуритадиган қоғоз ва шундай қоғоз ўрнатилган асбоб.◆ Жалғаш Нуримбетов ғазаб билан кириб, Пошшохон Мадраҳимованинг бошига сиёҳдон ёнидаги сўлоқмондек босма тош билан туширди. "Муштум".
9 Босқин, босқинчилик.◆ Ҳамма ўғри, кал-лакесар, ялангоёқларнинг бошида Акбарали ўзи туради! Кечалари йигитлари бшшн босма қилади! Чўлпон, Кеча ва кундуз.
Синонимлари
[edit]Антонимлари
[edit]БОСМА. Ўзбек тилининг изоҳли луғати (2022) маълумотларидан фойдаланилган; қ.Адабиётлар рўйхати.
Таржималари
[edit]Тиллар
[edit]Русча ру
босма И
1 печатный, изданный типографским способом; // печатание; ◆ босмага тайёрлаш подготовка к печати; ◆ тош босма 1) литография; 2) литографированный;
2 уст. издание; ◆ иккинчи босма второе издание;
3 разг. пресс-папье; * лист печатный лист.
босма ИИ
ручной подъёмный рычаг (типа журавля).