БЕ (е — чўзиқ) унд. с. Эътироз ёки ажаб-ланишни, норозилик маъносини ифодалайди. Бе-е, менда пўлат нима қилади, тақ-сир. М. Исмоилий, Фарғона т. о. Бе! Биз нимани тушунамиз. Тушунсак, сиздан сўраб ўтирармидик. П. Турсун, Ўқитувчи. -Бе, шанғиллаган билан иш битар эканми? — деди Тожибой қўл силтаб. П. Турсун, Ўқитувчи.