Фермион
Фермион ярим спинли элементар заррачадир. Италян физиги Энриcо Ферми шарафига шундай номланган. Фермионлар Ферми-Дираc статистикасига бўйсунади. Фермионларга протон ва электрон мисол бўлиши мумкин. Стандарт Моделда фермионларнинг икки типи: кварк ва лептонлар ажратилади. Фермионларнинг 24 ҳиди бор: 6 та кварк, 6 та аксилкварк, 6 та лептон ва 6 та аксиллептон учун.
Фермионлар, Ферми зарралар —ярим бутун (Й бирликларида ʻ/2, 72,...) спинга эга бўлган зарралар ёки квазизарралар. фермион сафига кварклар (ва кварклардан тузилган барионлар — протон, нейтрон, гиперон ва бошқалар) ҳамда лептонлар (электрон, мюон, у лептон, нейтриноларнинг ҳамма турлари) ва уларнинг антизарралари киради. Тоқ сондаги фермионнинг боғланган тизимлари ҳам фермиондир. Фермион учун Паули принсипи ўринли, айний фермион тизими Ферми — Дирак статистикасига бўйсунади.
Бозонлардан фарқли ўлароқ, берилган вақтда квант ҳолатида фақатгина битта фермион бўлиши мумкин (Паули принсипи). Яъни, фазонинг бир нуқтасини биттадан кўп фермион эгалласа, ҳар бир фермион хоссалари (масалан, спини) бошқалариникидан фарқ қилиши зарур. Шунинг учун фермионлар материя, бозонлар эса нурланиш асосини ташкил этади (бироқ улар орасидаги фарқ квант физикасида ҳали тўла-тўкис аён эмас).
| |
Фермионлар: Кварклар: Юқори · қуйи · Ғалати · Маҳлиё · Ост · Уст | Лептонлар: Электрон · Муон · Тау · Нейтринолар | |
Бозонлар: Калибрли бозонлар: Фотон · W ва З бозонлари · Глуон | |
Ҳали кузатилмаган заррачалар: Ҳиггс бозони | Гравитон | Бошқа гипотетик заррачалар |
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |