Элберта
Элберта — ўртапишар хўраки шафтоли нави. АҚШда яратилган. Хитой Чайнез Кинг шафтоли нави уруғкўчатини сариқ этли шафтоли (Крауфорд чиллакиси) нави билан чанглантириб чиқарилган, деб тахмин қилинади. Доғистон, Украина, Қозоғистон, Грузия, Озарбайжон, Қирғизистон, Туркманистон, Тожикистонда экилади. Тупи кучли ўсади, дарахтининг бўйи баланд, шохшаббаси ўртача, шарсимон. Гуллари майда, икки жинсли, қизғишпушти ранг. Меваси вазни ўртача 140— 150 г (350—400 г гача), думалоқ овалсимон, пўсти қалин, туки кам, этидан осон арчилади, эти сариқ, мазаси нордон-ширин, серсув, таркибидаги қанд миқдори 12—13%, нордонлиги 0,75%. Меваси янгилигида ейилади, қоқи ва консерва қилинади. Ташишга чидамли. 1959-йилда Ўзбекистоннинг ҳамма вилоятлари учун раёнлаштирилган.
Ушбу мақолада Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |
Бу андозани аниқроғига алмаштириш керак. |