Jump to content

Ноосфера

From Vikipediya

Ноосфера (юнонча: ноос — ақл-идрок ва спҳаира — шар) — биосферанннг инсон ақл-идроки ҳукмронлик қиладиган янги хрлати. Н.да инсон биосфера ривожланишини белгилаб берадиган асосий омил ҳисобланади. Н. тушунчасини 1927-йилда франсуз олимлари Э. Лерун ва П. Теетяр де Шарден фанга киритишган бўлиб, улар Н.ни биосфера устидан ҳукмронлик қилувчи, ерни ўраб олган ақл-идрок кавати деб карашган. В. И. Вернандский 20-асрнинг 30—90-йилларида Н. тўғрисидаги материалистик тушунчани илгари сурди. Унинг фикрича, жамиятнинг ўзаро муносабатлари натижасида пайдо бўлган биосферанинг сифат жиҳатидан янги, инсон манфаати йўлида қайта ташкил этилган эволюсион хрлатидир. Тиббиёт қонуниятларининг тафаккур ва жамиятнинг ижтимоий-иктисодий қонуниятлари билан уйғунлашиб кетиши Н. учун хос хусусият ҳисобланади. Н.нинг айрим таркибий-функсионал элементлари жамият ривожланишининг ҳозирги давридаёқ юзага келмоқда. Ривожланишнинг умумбашарий муам-моларини ҳал қилиш мақсадида инсонлар куч-қудрати бирлашиб борган сари биосферанинг Н.га айланиши ҳам кучайиб боради.[1] Биосферадаги барча тирик организмлар йиг’индисини 1. Вернадский «жонли модда» деб атайди ва унинг таркибига инсониятни ҳам киритади. Биосферанинг о'згаришида инсон онги бутунлай янги қудратли омил эканлигини такидлайди.Ақлли инсон о'з тараққиётида биосферанинг инсон томонидан бошқариладиган янги сифат ҳолати ноосфера (ақл,тафаккур қобиг'и) га о'тиши муқаррардир. В.И. Вернадскийнинг фикрича ноосфера (биосфера ривожининг олий босқичи) бизнинг сайёрамиздаги янги геологик ҳодисалардир. Инсон ноосферада биринчи бор йирик геологик кучга айланади.У о'з ақли ва меҳнати билан яшаш маконини о'згартиради ва қайта бунёд қилади.

Манбалар

[edit | edit source]
  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил